МАКТАБГАЧА КАТТА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ ТАРИХИЙ ОБИДАЛАР БИЛАН ТАНИШТИРИШДА ВИРТУАЛ САЁХАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МУАММОСИГА ДОИР МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ТАДҚИҚОТЛАР

Authors

  • Ходжаева Н. С. Низомий номидаги ТДПУ Мактабгача таълим2-босқич магистранти
  • Хасанова Ш. Т. Илмий рахбар: Мактабгача таълим методикаси кафедраси доцент

Keywords:

интегративлик, ЮНЕСКО, миллий ғурур, ИКОМОС, виртуал саёҳат.

Abstract

Дунёда мактабгача ёшдаги болаларда миллий ўзликни англаш туйғусини қарор топтириш орқали ватанпарварлик сифатларини таркиб топтириш, оила ва мактабгача таълим ташкилотлари хамкорлиги асосида болаларда фуқаролик компетенциясини шакллантиришга доир қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда.Шунингдек, компетенциявий ёндашув асосида тарбияланувчиларда миллий ғурурни шакллантиришнинг методик тизимини такомиллаштириш, тарихий-маданий мерос билан комплекс машғулотлар жараёнида таништириш орқали болаларда ўтмишга қизиқишни шакллантиришнинг дидактик шарт-шароитларини ишлаб чиқиш мухим ахамият касб этади. ЮНЕСКО лойихаси асосида яратилган машхур мутахассис-педагогларнинг хамкорликдаги ишларида ҳар бир болада ўзи ва атрофдагилар, ўтмиш ва бугунги авлод олдидаги масъулиятни шакллантириш орқали ўсиб келаётган авлодни тинчлик ва шахс хуқуқини хурмат қилиш руҳида тарбиялаш асосида Ер сайёрасини сақлаб қолиш мумкинлиги таъкидлаб ўтилган. Бу еса, мактабгача таълим ёшиданоқ болаларда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини тарбиялашни тақозо этади.

Downloads

Published

2022-10-25

Issue

Section

Articles

How to Cite

МАКТАБГАЧА КАТТА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ ТАРИХИЙ ОБИДАЛАР БИЛАН ТАНИШТИРИШДА ВИРТУАЛ САЁХАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МУАММОСИГА ДОИР МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ТАДҚИҚОТЛАР. (2022). Proceedings of International Educators Conference, 1(1), 177-181. https://econferenceseries.com/index.php/iec/article/view/216