МАКТАБГАЧА КАТТА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ ТАРИХИЙ ОБИДАЛАР БИЛАН ТАНИШТИРИШДА ВИРТУАЛ САЁХАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МУАММОСИГА ДОИР МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ТАДҚИҚОТЛАР

Main Article Content

Ходжаева Н. С.
Хасанова Ш. Т.

Abstract

Дунёда мактабгача ёшдаги болаларда миллий ўзликни англаш туйғусини қарор топтириш орқали ватанпарварлик сифатларини таркиб топтириш, оила ва мактабгача таълим ташкилотлари хамкорлиги асосида болаларда фуқаролик компетенциясини шакллантиришга доир қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда.Шунингдек, компетенциявий ёндашув асосида тарбияланувчиларда миллий ғурурни шакллантиришнинг методик тизимини такомиллаштириш, тарихий-маданий мерос билан комплекс машғулотлар жараёнида таништириш орқали болаларда ўтмишга қизиқишни шакллантиришнинг дидактик шарт-шароитларини ишлаб чиқиш мухим ахамият касб этади. ЮНЕСКО лойихаси асосида яратилган машхур мутахассис-педагогларнинг хамкорликдаги ишларида ҳар бир болада ўзи ва атрофдагилар, ўтмиш ва бугунги авлод олдидаги масъулиятни шакллантириш орқали ўсиб келаётган авлодни тинчлик ва шахс хуқуқини хурмат қилиш руҳида тарбиялаш асосида Ер сайёрасини сақлаб қолиш мумкинлиги таъкидлаб ўтилган. Бу еса, мактабгача таълим ёшиданоқ болаларда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини тарбиялашни тақозо этади.

Article Details

How to Cite
Ходжаева Н. С., & Хасанова Ш. Т. (2022). МАКТАБГАЧА КАТТА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ ТАРИХИЙ ОБИДАЛАР БИЛАН ТАНИШТИРИШДА ВИРТУАЛ САЁХАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МУАММОСИГА ДОИР МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ТАДҚИҚОТЛАР. Proceedings of International Educators Conference, 1(1), 177–181. Retrieved from https://econferenceseries.com/index.php/iec/article/view/216
Section
Articles