МАЪМУРИЙ СУДЛАР ТОМОНИДАН РАҚОБАТГА ОИД ИШЛАРНИНГ КЎРИБ ЧИҚИЛИШИ
Abstract
Бугунги кунда маъмурий соҳада салмоқли ислохатлар амалга оширилмоқдаки, буларнинг натижасини амалга оширилган сўнгги ўзгаришларда кўрса бўлади. Жумладан, 2017 йилда Маъмурий судларнинг ташкил этилиши1 ву нафақат суд тизимидаги, балки маъмурий соҳада амалга оширилган ишларнинг энг кўзга кўринганларидан бири бўлди. Маъмурий судлар ташкил этилиши бевосита ўзининг процессуал томонларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бўлишини талаб қилади. Маъмурий соҳанинг процессуал томонларини тартибга солувчи “Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида”ги кодекс ҳам ишлаб чиқилиб амалиётга жорий қилинди. Айнан ҳар бир соҳанинг процессуал қонун нормаларида у томонидан тартибга солувчи суд томонидан кўриб чиқиладиган ишлар белгилаб берилади. Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексда рақобатга оид ишларнинг маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилиши ва унинг судловига тааллуқли эканлиги айтилган. Шуни эътиборга олиш керакки, рақобатга оид ишлар иқтисодий судлар томонидан ҳам кўриб чиқилади. Шу ўринда савол туғилади, рақобат тўғрисидаги қайси тоифа ишларнинг маъмумрий судлар томонидан кўриб чиқилиши ва уларнинг иқтисодий судларда кўриб чиқиладиган ишлардан нима фарқи бор каби саволлар туғилиши табиий.
References
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4966-сонли Фармони;
“Рақобат тўғрисида”ги 2023 йил 3 июлдаги ЎРҚ-850-сонли Қонуии. онунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 03/23/850/0439-сон.
Маъмурий ҳуқуқ ва процесс. Дарслик. Тошкент – 2020;
Инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларни суд муҳокамасига тайёрлаш ва уларни кўриш бўйича қўлланма. Тошкент – 2021.
Ўзбекистон юридик энциклопедияси. Т.: Адолат. 2010. – Б.350.
Downloads
Published
Issue
Section
License

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.