КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ҚУРИЛИШИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҚОНУН-ЧИЛИК ИЖРОСИ УСТИДАН ПРОКУРОР НАЗОРАТИНИ ТАКОМИЛЛАШ-ТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Abstract
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.05.2023 йилдаги ПҚ - 158 - сон қарорига асосан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, белгиланган тақиқларни (чекловларни) бузган ҳолда биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ҳолатлари учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кескин кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган. Мазкур қарорнинг 16-бандига кўра, қонунчиликка мувофиқ бино ва иншоотлар қурилиши бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган параметрларга, ушбу тоифалардаги фойдаланишдаги бино ва иншоотнинг зилзилабардошлигига таъсир қилувчи конструкцияларга, шу жумладан биринчи қават ва ертўлаларга ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш қатъий тақиқланади. Бош прокуратура Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, белгиланган тақиқларни (чекловларни) бузган ҳолда биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ҳолатлари учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кескин кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиши ва белгиланган тартибда киритиши белгиланди.
References
Ўзбекистон Республикасининг 30.04.2023 йилдаги Конституцияси.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.05.2023 йилдаги “Ўзбекистон республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ПҚ - 158 – сонли қарори.
Ўзбекистон Республикасининг шаҳарсозлик кодекси.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5392-сонли фармони.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3646 сонли қарори.
Downloads
Published
Issue
Section
License

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.