ЎЗБЕКИСТОНДА ИНКЛЮЗИВ МЕҲНАТ БОЗОРИ ИСТИҚБОЛЛАРИ: НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР ЖАМИЯТЛАРИ ТАСАРРУФИДАГИ КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Abstract
Мақолада республикадаги 150 дан зиёд ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари тасарруфидаги корхоналар ўрганилган. Ушбу корхоналарнинг аҳволи, мавжуд имкониятлардан қанчалик фойдаланилаётганлиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг харидоргирлиги, яратилган шарт-шароитлар каби масалалар чуқур таҳлил қилинган.
Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари тасарруфидаги корхоналарнинг молиявий аҳволини яхшилаш,бино ва иншоотлар ҳамда асбоб-ускуналарни такомиллаштириш ёки янгилаш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар харидорларини кўпайтириш, ногиронлар учун янги иш ўринларини яратиш ҳамда уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.