BUXORO AMRLIGI DAVRIDA CHIROQCHI AHOLISINING HAYOTI
Main Article Content
Abstract
Чироқчи беклиги ёки айрим манбаларда тилга олинишича Чироқчи вилояти жануби-шарқий томондан Яккабоғ, шимоли-шарқий томондан Шаҳрисабз ва Китоб бекликлари, жанубий Қарши бекликлари билан қўшни бўлиб, Яккабоғ беклигига жанубдан қўшни Ғузор беклиги ҳам унга яқин жойлашган эди. Бухоро амирлари ўзига қарашли барча бекликлардаги аҳоли устидан ҳукмрон бўлиб, хусусий мулкчиликка асосланган турмуш тарзига эга бекликлар аҳолиси ҳуқуқий жиҳатдан шариатга бўйсунган. Яъни амирлик аҳолиси мусулмон ҳуқуқи асосида бошқарилган. Шу билан биргаликда, ҳар бир беклик аҳолиси бекликнинг табиий-географик жойлашуви ва этномаданий жиҳатларидан келиб чиқиб, ўзига хос маъмурий-сиёсий бошқарувга эга бўлган. Айниқса, бу ҳолат аҳолиси кўпроқ ярим кўчманчи ҳаёт тарзига эга бўлган Чироқчи беклиги бошқарувида яққол кўзга ташланиб, турли ёзма манба маълумотлари ва энтографик материаллар яққол кўрсатади. Амирликдаги Бурдалиқ, Қоракўл, Ғузор, Шеробод ва ҳоказо каби бекликлари сингари Чироқчи беклигида шариат билан бирга қадимги давр ва ўрта асрларда бўлгани каби хўжалик турмуш тарзи ҳамда ижтимоий-иқтисодий маиший ҳаётда “одат ҳуқуқи” устуворлик қилган. Яъни ушбу бекликларда ўрта аср турк-мўғул элатларига хос анъаналар – қабила-уруғчилик тизими етакчи бўлган.