МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИНИНГ УМУММИГРАЦИОН ЖАРАЁНЛАРДАГИ ЎРНИ

Main Article Content

Санжар Авазов

Abstract

Кишиларнинг бир ҳудуддан бошқа ҳудудларга кўчиши инсоният тарихининг илк паллалариданоқ муттасил содир бўлиб турган жараёндир. Илмий маълумотларга кўра, қадимги homo sapiens бундан 80-60 минг йил муқаддам Африка ва Евроосиё бўйлаб жойлашган ва аста-секинлик билан дунё бўйлаб кўча бошлаган1. Шу даврдан бошлаб одамлар у ёки бу сабабга кўра бир маскандан бошқа ўлкаларга кўчишни канда қилганлари йўқ. XVI-XIX асрларда бу жараёнлар айниқса жадаллашди. Америка, Жанубий Африка ҳамда Австралиядаги янги ерларнинг кашф қилиниши минглаб кишиларни мазкур ҳудудларга ошиқтирди. Одамлар янги ҳудудларни фаол ўзлаштирдилар, шу ўлкаларда умргузаронлик қила бошладилар. Ўша даврдаги ривожланган мамлакатларнинг тури минтақаларда амалга оширган мустамлакачилик сиёсати кишиларнинг кўчиши билан боғлиқ жараёнларни янада авж олдирди. Европанинг саноқсиз вакиллари қарам бўлиб қолган диёрларга кўчиб ўтдилар, шунингдек, мустамлака юртлардан Кўҳна қитъага қуллар олиб келиш тенденцияси пайдо бўлди.

Article Details

How to Cite
Санжар Авазов. (2024). МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИНИНГ УМУММИГРАЦИОН ЖАРАЁНЛАРДАГИ ЎРНИ. Proceedings of Scientific Conference on Multidisciplinary Studies, 3(4), 252–257. Retrieved from https://econferenceseries.com/index.php/scms/article/view/4420
Section
Articles