“ХАМШИРА АМАЛИЁТИДА ГИПСЛИ БОҒЛАМЛАРИ”
Main Article Content
Abstract
Суяк-одам ва умуртқали хайвонлар скелетининг асосий кисми. Суяк бўғимлар, бойламлар, мускуллар ва ўз аро бириккан пайлар билан бирга таянч-харакатланиш системасини ташкил этади. У ёки бу хилдаги жарохатлар олиш натижасида таянч харакатланиш системасининг нормал ишлаши издан чикади. Буларнинг ичида энг куп учрайдигани-суяк синишлари хисобланади. Бундай холатларда тиббий ёрдамни тўғри ташкил этиш ва кўрсатиш, эрта реабилитацияни бошлаш, беморнинг бир умр ногиронлигидан асраб қолади.Қадимда, тиббиётни эндигина уйғониш даврида, синишларда тананинг шу қисмини қимирлатмай даволашга тўғри келиган. Махаллий табиблар бундай холатларда ёғоч тахтачалардан фойдаланишган. ХIХ асрнинг ўрталарига келиб, тиббиёт гипси ишлаб чикариш йулга куйила бошлагандан сунг, травматология сохасида революция булди десак муболаға булмайди. Травматология ва ортопедия сохасида ёки қўшалоқ тан жарохатларида фиксацияловчи боғламлар тайёрлашда гипс, желатин, нитролак, винипласт, полиамидли қуймалардан фойдаланилади. Буларнинг ичида энг кенг тарқалгани бу –тиббиёт гипси. Замонавий тиббиётда эса унинг турлари янада кўпайиб, фойдаланиш учун кўп қулайликлар туғдирди.