МАЛАКА ОШИРИШДАГИ ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИК МЕЗОНЛАРИНИ ТАРБИЯЛАШНИНГ ФУНКЦИОНАЛ-ТИЗИМЛИ МОДЕЛИ
Abstract
Малака оширишдаги ўқитувчиларнинг касбий компетентлик мезонларини тарбиялашни ўзида мужассамлаштирган тарбиявий машғулотлар интерфаол технологияларни ўзида акс эттириши алоҳида аҳамиятга эга. Ўқитувчиларни машғулотларда фаоллигини ошириш, ўқитувчиларнинг ички фаоллиги,йўналганлиги ҳамда фаолияти хусусиятига боғлиқ бўлади. Айнан ўқитувчиларнинг фаолият хусусияти, мустақиллик даражаси ва ижодкорлиги ўқитувчилар билан олиб бориладиган таълимий ва тарбиявий методларнинг муҳим мезонлари сифатида хизмат қилади. Малака оширишдаги ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини тарбиялаш жараёнини функционал-тизимли модель шаклида олиб бориш-ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий ривожланишини таъминлаб беради.