ЛИЗИНГ ШАРТНОМАВИЙ - ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Main Article Content
Abstract
Мамлакатимиз агросаноат мажмуи тармоқларида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар, тадбиркорликни ривожлантириш, фермер ва деҳқон хўжаликларининг ривож топиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга хизмат кўрсатувчи корхоналарни ривожлантиришга қаратилган тадбирлар натижасида қишлоқ хўжалигида асосий хўжалик юритиш шакли сифатида фермер ва деҳқон хўжаликлари қарор топган бўлиб, уларнинг ишлаб чиқариш ҳажми ва молиявий аҳволи замонавий ва юқори унумдор қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олишга имкон бермайди. Бундай шароитда лизинг тизимидан фойдаланиш зарурияти янада долзарблик касб эта бошлади. Чунки, фақат лизинг орқалигина бир вақтнинг ўзида катта маблағ сарфламасдан туриб асосий ишлаб чиқариш воситаларини тезда янгилаш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жорий этиш ва шундан кейингина ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ва ҳажмини ошириш мумкин бўлади. Ушбу мақола лизинг шартномавий – ҳуқуқий муносабатлар субъектлари ҳисобланган лизинг берувчи, лизинг олувчи ва сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ёритишни мақсад қилади.