СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ОРҚАЛИ ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАЪМИНЛАНИШИ

Authors

  • Р. Хурсанов Тошкент давлат юридик Универститети “ Фуқаролик хуқуқи ” Кафедраси доценти, ю.ф.н

Keywords:

электрон шартнома, телекоммуникация хизматлари, смарт-шартнома, Интернет-хизматлари, сунъий интеллект, фуқаролик ҳуқуқи, хизмат кўрсати.

Abstract

Сўнгги даврда электрон тижоратнинг муҳим имкониятлари ушбу фаолият сегментини энг тез ўсиб бораётганлардан бири сифатида тавсифлади. Бундай тенденциялар рақамли соҳада шартномавий муносабатларнинг сезиларли даражада ошишига олиб келади, бу эса ўз навбатида ҳуқуқий тартибга солиш олдида турган кенг кўламли масалаларни ҳал қилишни талаб қилади. Айни пайтда, электрон тижоратни ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари билан боғлиқ муаммоларни, сунъий интеллект орқали хизмат кўсатиш шартномаларини тузишнинг ҳуқуқий асосларини тадқиқ этиш заруратини кўрсатади. Мақолада электрон тижорат мазмунини аниқлаш бўйича олимларнинг қарашлари эволюцияси кўриб чиқилади. Илмий тадқиқотларда берилган ушбу атаманинг таърифлари унинг моҳиятини тушунишдаги фарқларни кўрсатганига қарамай, улар электрон тижоратнинг меъёрий таърифини ишлаб чиқиш учун асос бўлди. Ишда электрон тижоратнинг ўзига хос хусусиятлари таъкидланган, яъни уни амалга ошириш электрон ҳужжатлар ва ҳужжат айланиши соҳасидаги муносабатлар тизими; битимлар тузиш соҳасида телекоммуникация тармоғи бўлган восита; ахборот технологияларининг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда телекоммуникация хизматларини кўрсатишда; электрон имзолардан фойдаланишда ва бошқаларни мавжудлигини назарда тутади.

Downloads

Published

2023-04-12

Issue

Section

Articles

How to Cite

СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ОРҚАЛИ ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАЪМИНЛАНИШИ. (2023). Proceedings of Scientific Conference on Multidisciplinary Studies, 2(4), 301-317. https://econferenceseries.com/index.php/scms/article/view/1728