ДИНИЙ БАГРИКЕНГЛИК ГОЙАЛАРИ ВА УЛАРДА ИНСОН КАМОЛОТИ МАСАЛАЛАРИ
Main Article Content
Abstract
Ушбу маколада ислом динининг бошка динларга ва бошка дин вакилларига булган дустона муносабати хакида суз борган. Мусулмонларнинг бошка дин вакилларига ва уларнинг динига хурмат билан муносабатда булиши акс етган.
Динлараро муносабатларда кейинги пайтда ишлатиш урф бўлган “диний бағрикенглик” тушунчаси ва сўз бирикмасига бироз эътироз бор. Чунки бу сўз бирикмаси исломга ҳам инсоф қилмайди ва аҳли зимматга ҳам ҳурмат кўрсатмайди. Бу фикримни тушунтиришга ҳаракат қиламан. “Бағрикенглик” араб тилидаги “тасамуҳ” сўзидан олинган бўлиб, у мурувватли бўлиш, илтифот ва шафқат кўрсатиш асносида ҳақдан кечиш маъносини англатади. Бундай ҳақдан кечиш Аллоҳнинг ҳақларига тегишли ҳукмларда мавжуд. Балки инсон ўзини Аллоҳнинг ҳақлари олдида бағрикенгликнинг, яъни Аллоҳнинг ўз бандаларидан фазли ва эҳсони ила ҳақларидан кечишлигининг кенг майдони узра тургандек кўради. Агар ибодатлар ҳукмларига қарасангиз уларнинг қанчадан қанча рухсат ва ҳақни кечиш билан иҳоталанганини кўрасиз. (Бунга касаллик ва мусофирликда жума намози фарз, ҳайит намозлари вожиб бўлмаслиги, мусофирликда намоз қаср ўқилиши ва рўза тутиш ихтиёрийлиги, маҳсига масҳ тортиш муддатининг з кунга чўзилиши, ёки сув топилмаганда таяммум қилиниши, киши вафот қилганда Аллоҳдан бўлган намоз, рўза каби қарзлари унинг қолидрган молидан адо қилинмаслиги каби ва булардан бошқа минглаб масалалар мисол бўлади.
Article Details
This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.
References
https://muslimun.uz/iclomda-ba%D2%93rikenglik-macalaci
Samatov K. Issues Naqshbandi teaching peace and harmony in society //Theoretical & Applied Science. – 2016. – №. 2. – С. 175-179.
Samatov, Khurshid. "Issues Naqshbandi teaching peace and harmony in society." Theoretical & Applied Science 2 (2016): 175-179.
Samatov, K. (2016). Issues Naqshbandi teaching peace and harmony in society. Theoretical & Applied Science, (2), 175-179.
Ulmasjonovich K. S. Mystical and philosophical foundations of human interaction. – 2021.
Ulmasjonovich, Khurshid Samatov. "Mystical and philosophical foundations of human interaction." (2021).
Ulmasjonovich, K. S. (2021). Mystical and philosophical foundations of human interaction.
Ulmasjonovich K. S. Mystical and philosophical foundations of human interaction (based on the teachings of makhdumi Azami Kasani) //European Scholar Journal. – 2021. – Т. 2. – №. 11. – С. 45-48.
Ulmasjonovich, Khurshid Samatov. "Mystical and philosophical foundations of human interaction (based on the teachings of makhdumi Azami Kasani)." European Scholar Journal 2.11 (2021): 45-48.
Ulmasjonovich, K. S. (2021). Mystical and philosophical foundations of human interaction (based on the teachings of makhdumi Azami Kasani). European Scholar Journal, 2(11), 45-48.