МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА КИТОБГА “МУНОСАБАТ” УЙҒОТИШ
Main Article Content
Abstract
Юртбошимизнинг: “Ёшларимизнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини кучайтиришга, уларнинг китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада ўстиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим”- деган ўгитларини таълим масканларида ёш авлодга таълим ва тарбия бераётган ҳар бир устозлар унутмаслиги керак. Юқорида айтилган фикрларига ҳамоҳанг ҳолда китобга муҳаббат дастлаб оилада бошланади деган ғояни илгари сурмоқчимиз. Ёшлар онгига умуминсоний қадриятлар, миллий руҳ тарбияси, боболаримизнинг дунё илмига қўшган ҳиссалари ҳақида тасаввурларини кенгайтириш ғоятда мухим ахамиятга эга. Оила мухити - қадим-қадимдан тарбия масканидир. Оила мухитида Ватанга муҳаббат, оила шаъни, аждодлар кадр - қиммати хусусида дастлабки тушунчалар айтиб борилиши керак. Биз фарзандларимиз тарбиясини гўзал қилсак, порлоқ келажакдан умид қилсак бўлади. Бунинг учун бизга китоблар жуда асқатади.
Article Details
This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.
References
. Уватов У. Донолардан сабоклар.-Т., А.Кодирий номли халк мероси нашр., 1994, 34-б.
. Бегматов Э. Нутк маданияти проблемасининг пайдо булиши ва асосланиши.-Т.: Фан, 1973.