ОРОЛ БЎЙИ ШАРОИТИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИХТИСОСЛАШУВИНИНГ ЗАРУРЛИГИ

Main Article Content

Кдырбаева Гулан Утебаевна
Reimov Nietbay Baynazarovich

Abstract

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4574 сонли қарорида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишни таъминлаш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, суғоришнинг сув тежовчи тизимларидан фойдаланиш вазифаси юклатилган.

Article Details

How to Cite
Кдырбаева Гулан Утебаевна, & Reimov Nietbay Baynazarovich. (2023). ОРОЛ БЎЙИ ШАРОИТИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИХТИСОСЛАШУВИНИНГ ЗАРУРЛИГИ. Proceedings of International Conference on Modern Science and Scientific Studies, 2(4), 518–524. Retrieved from https://econferenceseries.com/index.php/icmsss/article/view/1852
Section
Articles

References

Қорақалпоғистон Республикасидаги сув танқислиги шароитида ихтисослашув масалаларини таҳлиллаш орқали сув севар ўсимликлар - пахта, шоли ва бошқа да сувни куп талаб қиладиган экинлар урнига сувни кам талаб қиладиган жухори, кунжут, тариқ ва беда майдонларини купайтириш билан Республиканинг маълум майдонларини чорвачиликга ихтисослаштириш мақсадга мувофиқ.

Бир гектар (1 га) шоли етиштириш учун ишлатиладиган сув ҳисобидан 7 га тариқ, 6 га кунжут, 4,4 га беда ёки 4,6 га жўхори етиштириш мумкин.

Қишлоқ ва сув хўжалигини моддий техник базасини кучайтириш зарур.

Қишлоқ хўжалигининг ноананавий соҳаларни (асаларичилик, балиқчилик ва б.ҳ.) ривожлантириш зарур.

Сув танқислиги шароитида ер ресурсларидан самарали фойдаланиш учун ихтисослашувнинг жойнинг сув таъминатига қараб олиб борилиши лозим.

Дунё экспертлари таҳлилларига асосан 2050 йилларга келиб сув таъминати яна да 15-17 % га камайиши кутилаётган шароитда Орол бўйидаги Қорақалпоғистон Республикасида ғўза ва шоли экинлари майдонларини 50 % га камайтиб, ўрнига деҳқончиликда сувни кам талаб қиладиган ва озиқ овқатлик экинларни экиш ва чорвачилик ҳажмини кенгайтириш мақсадга мувофиқ.

Сувни куп талаб этадиган экинлар – пахта, буғдой, шоли ва овош полиз экинларини экишдан олинадиган жами даромад 32 миллион 890 минг сум даромад олинган булса ва сувни кам талаб қиладиган экинлардан - жўхори, кунжут, тариқ ва беда устиришда 62 миллион 50 минг сум даромад олинди. Сувни куп талаб қиладиган экинлар урнига сувни кам талаб қиладиган экинлардан 29 миллион 160 минг сўм зиёд даромад олинди.

Сувни куп талаб қиладиган экинлар-пахта, шоли, буғдой ва овош полиз экинларига ишлатиладиган суғориш суви жами 41,8 минг куб булган булса, сувни кам талаб қиладиган экинлар – жухори, тори, кунжут ва бедани устиришга ишлатиладиган суғориш суви жами 18,8 минг куб булиб 23,0 минг кубометр сув тежалишини бизнинг илмий тадқиқотларимизда исботланди.

Қорақалпоғистон Республикасида тадқиқот йиллари сувни куп талаб этадиган ва майданлари қисқарган пахта, шоли ва бошқа да сув севар ўсимликлар урнида 1 га шоли етиштириш учун ишлатиладиган сув ҳисобидан 7 га тариқ, 6 га кунжут, 4,4 га беда ёки 4,6 га жўхори етиштириш мумкин булганлиги сабабли кам сув талаб қиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари – жухори, кунжут, тариқ ва беда экинларининг майдонларини кенгайтиришни таклиф этамиз.

Қорақалпоғистон Республикаси шароитида ихтисослашувни пахтачиликдан чорвачиликга йўналтиришда, сувни куп талаб қиладиган экинлар-пахта, буғдой, шоли ва овош полиз экинларидан олинадиган жами даромад 32 миллион 890 минг сум булса, чорвачиликдан олинадиган соф фойда 124 миллион 325 минг сўм даромад олиниб, ҳозирги дастурий экилаётган сувни куп талаб қиладиган экинлар ўрнига сувни кам талаб қиладиган экинлар ҳамда чорвачиликга ихтисослашув ҳисобига 91 миллион 435 минг сўм зиёд фойда олиниши тадқиқотлар орқали ўз исботини топди.