БУЮК ШОИР ИЗДОШИМАН

Main Article Content

Муминова Мухлиса Латиповна

Abstract

Халқимизнинг тинч, тўкин ва барқарор ҳаёти, ёруғ келажаги йўлида курашган инсонлар номи ҳақли равишда абадиятга дахлдордир. Анашундай ижодкорлардан бири ўзбек шоири ва жамоат арбоби, Ўзбекистон қаҳрамони, Давлат мадҳиямиз матнининг муаллифи Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповдир. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ташаббуси билан Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповга бағишланган тадбирлар иштирокчиси бўлганимдан бошим осмонга етди. Сабаби мен севган адиб, буюк истидод эгаси, давлатимиз мадҳияси асосчиси Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг ёрқин хотирасига бағишланган тадбир эди. Тадбирда шоирнинг рафиқаси Ҳанифа опа Абдулла аканинг ҳаётий кечинмалари ва фаолияти борасида тўлқинланиб гапириб унинг шеърларидан айрим намуналарни ўқиб берди. Шунингдек, Америкада умрининг охирги йилларида 6 ой мобайнида дард билан олишгани, шунда ҳам ижоддан тўхтамагани қалам ва қоғозга садоқати ватанга бўлган меҳр билан йўғрилганини эътироф этди. Айниқса шоирнинг «Имтиҳон» деган шеърини менга жуда манзур бўлди, ушбу шеърда Ватанни севмоқлик имтиҳондир бу. Шуни алоҳида айтиб утишим жоизки, шоирнинг ҳар бир шеъри унинг ҳаётининг, қалбидан кечган туйғуларнинг, изтиробларининг бир парчаси десам муболаға бўлмайди.

Article Details

How to Cite
Муминова Мухлиса Латиповна. (2024). БУЮК ШОИР ИЗДОШИМАН. Proceedings of International Conference on Educational Discoveries and Humanities, 3(5), 317–318. Retrieved from https://econferenceseries.com/index.php/icedh/article/view/4608
Section
Articles

References

Бир пайтлар овози икки дарё оралиғида қолиб кетганидан ўксинган шоир истиқлолдан кейин дунё миқёсида эътироф этилди. Мен шундай шоирнинг издоши эканлигимдан фахрланаман.