АНДИЖОН ВИЛОЯТИ АХОЛИСИ УРТАСИДА УГЛЕВОД АЛМАШИНУВИ БУЗИЛИШИНИ БАХОЛАШ
Main Article Content
Abstract
Предиабет холатларига нахорги гликемиянинг бузилиши (НГБ) ва Глюкозага толерантликнинг бузилиши (ГТБ) холатлари киради. Эпидемиологик тадқиқотларга кўра, дунёда 314 миллионга яқин одамда предиабет касаллиги бор (катталар аҳолисида 8-14%). 15-20 йил ичида уларнинг сони 500 миллиондан ошиши кутилмоқда, юрак -қон томир касалликлари билан оғриган беморлар орасида КД 2-тури тарқалиши 8-14%, предиабет касаллиги 14.6-36.4%ни ташкил қилади. Aниқланишича, глюкозага толерантликнинг бузилиши (ГТБ)аниқланганидан кейинги биринчи йилда беморларнинг 5-10 фоизида ГТБ КД 2-турига ўтади, беш йилдан кейин-20-35% одамларда, ва агар НГБ,ГТБ билан бирлаштирилган бўлса, КД 2 –тури ривожланади, 5 йилдан кейин 38-65%. ГТБ мавжуд бўлганда, КД 2-тури ривожланишининг нисбий хавфи 6 баравар юқори ва умумий ўлимнинг нисбий хавфи оддий глюкоза бардошлилигига қараганда 1,48 баравар юқори.